«Севилья» Тайсонга қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
21 авг 2018
«Шахтер» ярим ҳимоячиси Тайсон «Севилья» эътиборига тушди.

Испан клуби «Торино»дан М’Байе Ньянгни сотиб ололмаса 30 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафида кўрмоқчи.

«Шахтер» устози Паулу Фонсека Тайсонга «Рома» қизиққанини тасдиқлади ва ўз футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас.

«Ҳа, «Рома» унга қизиққанди, аммо Тайсон «Шахтер»да қолади. Уни қўйиб юбора олмаймиз», – дейди Фонсека.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: TMW