

Испан клуби россиялик футболчи учун 16 миллион евродан воз кечишга тайёр.
Бу трансферга шахсан андалусияликлар бош мураббийи Хулен Лопетегининг ўзи қизиқмоқда.
Сулейманов жорий мавсум РПЛда 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ўйинчи Россиянинг U-21 жамоаси аъзоси ҳисобланади.




