

“Одамларнинг саломатлиги билан таваккал қилмаслик керак. Мен ҳам яна футбол ўйнашни, яна курашишни ва яна ЕЧЛ ва Ла Лига баҳсларида майдонга қайтишни интизорлик билан кутяпман. Мавсумни соврин билан якунлаш иштиёқида ёняпман. Аммо аввалига масъул шаҳслар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинишини кутишимиз керак”, — дейди Рамос.



