Серхио Рамос ЛаЛига тарихида биринчи
10 май 2018 19:46
Янгиликлар
Серхио Рамос ЛаЛига тарихида биринчи
Кеча Испания чемпионати 34-тури доирасидаги "Севилья" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.
Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Қизиғи, ана шу беллашувдан сўнг меҳмонлар сардори Серхио Рамос ЛаЛига тарихига кирди. Рамос баҳснинг 58-дақиқасида пенальтидан фойдалана олмади. Кейин 84-дақиқада у ўз дарвозасини нишонга олиб қўйди. Ва ниҳоят, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида пенальтидан рақиб дарвозасини нишонга олди. Шу тариқа, Рамос ЛаЛига тарихида бир ўйинда гол урган, пенальтидан фойдалана олмаган ва автогол урган биринчи футболчига айланди.

Испания чемпионати турнир жадвали >>>>> ЛаЛига
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар