

Мутахассис клуб раҳбарияти билан учрашади ва унда мутахассиснинг келажаги муҳокама қилинади.
Консейсаунинг "Порту" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Агар 10 миллион евро миқдоридаги товон пули тўланса, Сержиу шартномани бекор қилиши мумкин.
Жамоа унинг қўл остида беш йил ичида уч бор чемпионликка эришди.
Консейсаунинг ўзи кучини Европанинг йирик чемпионатларидаги клублардан бирида синаб кўришни хоҳлайди.



