Серия А. "Лацио" Неаполда "Наполи"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2026
Италия Серия А мусобақасининг 33-тури доирасида "Наполи" ҳамда "Лацио" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди.

Неаполдаги "Диего Армандо Марадона" стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Учрашувни Лука Цуфферли бошқариб борди. Ўйиннинг 6-дақиқасидаёқ римликлар ҳужумчиси Маттео Канчелльери ҳисобни очди. 31-дақиқада меҳмонлар ҳисобни оширишлари мумкин эди, бироқ Маттиа Дзакканьи пенальтидан унумли фойдалана олмади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида ярим ҳимоячи Тома Башич ўз имкониятидан фойдаланиб, римликларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

Ушбу мағлубиятга қарамай, "Наполи" 66 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни сақлаб қолмоқда. "Лацио" эса очколари сонини 47 тага етказиб, 9-поғонага кўтарилиб олди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia