UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  0 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  2 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  5 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  1 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  47

Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик"

ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
"Ниҳоят ғалаба қозона олдик. Бундан ҳам яхши ўйинларимиз бўлганди. Бугун ўйинимиз яхши чиқди. Натижа ҳам келди. Катта байрам, Шомуродов бугун гол урди, ниҳоят. Бугун яхши ўйин бўлди, мухлислар бизни қўллаб туришди", - дейди Лушан.

"Бу ғалабани уч йил кутгандик. Бу мавсумда ОЧЛдаги ўз майдонимиздаги охирги баҳс эди. Ғалаба қозонмасак бўлмасди", - дейди Шомуродов.

- Жамоада босим бўлмагани сизларга ёрдам бердими?
Элдор Шомуродов:
- Таркибимизда ёшлар кўп. Босим бўлмагани албатта бизга қўл келди.

- Ўйиндан олдин мураббий қандай кўрсатма берди?
Элдор Шомуродов:
- Ҳар бир ўйиндан олдин бўлгани каби тушиб ўз имкониятларимизни намойиш этишни айтди. Халқимиз, мухлислар учун ғалаба қозонишимиз керак эди.

- Сизни амакаингиз ҳам футбол ўйнаган. Улардан маслаҳат олиб турасизми? 

Элдор Шомуродов:
- Албатта улардан керакли танбеҳлар ва маслаҳатларни олиб тураман.

- Сиз кўп бор айтгансиз, 26 ёшгача бўлган ўйинчи футболчи эмас деб. Бундан ёш футболчилар хафа бўлишмайдими? Ёки бу сизнинг тактикангизми?
- Йўқ. Мени кимдир яхши кўриши керак эмас. Мен бу ерга ишлаш учун келганман. Ёш футболчилар 26 ёшдан кейин футболчига айланишлари бу факт, буни мен ўйлаб топмаганман. Агар 22 ёшли ўйинчи бўлди мен футболчи бўлдим деб тўхтаб қолса у кейинчалик йўқ бўлиб кетади. Бундай мисоллар жуда кўп.

- Рақиб мураббийи сизнинг жамоа урган голни кутилмаган деб атади...
- Ҳамма голлар кутилмаган бўлади (кулади). Ҳеч қачон бизга ҳам кутилган гол урилмаган.

- Отабек Шукуров ҳимояда мажбуран ўйнаяптими?
- Ҳа. Ҳимояда футболчиларимиз кам. Мичич ҳозир ўзидан кутилган ўйин кўрсата олмаяпти. Ҳозирча Шукуров ва Ашурматов тандеми ёмон кўринмаяпти. Мирабдуллаев қайтишини кутаяпмиз. Унинг юраги билан муаммо бўлди. Энди жароҳат олди. У Ўзбекистоннинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика