

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. "Обод" билан ҳамкорлик қилиб турамиз. Уларнинг 90% таркиби бизнинг тарбияланувчилардан ташкил топган. Шу сабабли ҳам улар бизга қарши икки ҳисса куч билан ҳаракат қилдилар.Рақиб бундай ўйнашини олдиндан сезгандим.
Футболчиларим жароҳат олмаганидан хурсандман. Барча соппа-соғ. Чунки, бизни олдинда қийин ўйинлар кутиб турибди. "Обод"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб ўйинида ҳам ғалаба қозонмоқчимиз", - дейди Сергей Лушан.



