UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз"

Олий лиганинг 21-турида "Бунёдкор" жамоаси "Обод"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Қалдирғочлар" устози Сергей Лушан қатнашди.

"Ғалаба қозондик, мен учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйиндан тўлиқ завқ олмаган бўлсакда, муҳим уч очкони қўлга киритдик", - дейди Лушан.

- Ўйиндан қониқиш ҳосил қилмаганингиз сабаби?

- Сўнгги дақиқагача ўйнай олишимизни кўрсатишимиз керак. Тезкор голдан кейин ўйинни қўйиб юбориш бўляпти. Бунда бизни ҳам айбимиз бор, балки футболчиларни психологик жиҳатдан тайёрлай олмаётгандирмиз.

- Сиз учун аутсайдерга қарши жамоани тайёрлаш қанчалик қийин?
- "Локомотив"га ҳам "Обод"га ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Йўқотган очколаримизни кўрсангиз ўртамиёна клублар.

- Ҳамдамовни ўйини чиқмади!?

- У сўнгги икки ярим ҳафтани МТЖ ихтиёрида ўтказди. Афсуски, майдонга тушмаганлиги панд берди. Лекин тўғри айтасиз, ўтган йилги ўйинини йўқотиб қўйгандек.

- Аҳмадалиев ва Қодирқуловни бу йил ижарадан қайтариб олдингизлар, аммо уларни бу йил асосий таркибда кўрмаяпмиз?

- Аҳмадалиев Шораҳмедовнинг ўринбосари. Ҳозир Акмал яхши формада. Бундай пайтда уни алмаштиришга эҳтиёж йўқ. Ундан ташқари, ўринбосарлар сафида бизда ҳозир Карпенко ва Каримов ўйновчи мураббий сифатида тўп тепяптилар. Буни уларга фойдаси катта.

- Сизлар фақат "Нефтчи"га мағлубиятга учрадингизлар. "Нефтчи" эса сўнгги турларда кўплаб очколарни йўқотяпти. Шу ҳақда ўйлайсизми?
- Йўқ. Ютқаздик, ютқаздик. Ўтди кетди. Олдимизда муҳим ўйинлар бор. Кубок бор. Шу ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Бугун "Обод" билан ўйинни унутамиз ва "Пахтакор"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика