Сергей Лушан: "15 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз"
26 ноя 2016 16:13
Янгиликлар
Сергей Лушан: "15 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз"
Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан қатнашди.
- Яхши ўйин гувоҳига айландик. Мен футболчиларга эътироз билдира олмайман. Вазиятлар яратдик. Аммо уларни самарали якунлашда оқсадик. Биз учун мавсум тугади. Буёғига 15 декабрдан бошлаб янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.
Нега жамоам муҳим ўйинларда ютқазмоқда? Билмадим. Бу саволга жавоб бериш қийин. Юзлаб мисолларни айтиш мумкин. Аммо бу саволга аниқ жавоб йўқ.
Лекин айнан мени бошқарувимда жамоа муҳим ўйинларда ютқазмоқда дейдиган бўлсак, унда мен хотиржамман. Масалан ОЧЛда вазифани уддаладим. Чемпионатда иккинчи ўринни қўлга киритдик. Футболда ниманидир яратиш жуда қийин. Мен кўпроқ яратувчан мураббийман. Натижалар борасида мени танқид қиладиган кўплаб топилмоқда. Мени ишим шуни тақозо этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар