

- Клуб мухлисларини ва раҳбариятини ғалаба билан табриклайман. Жамоа ўйинида мувозанат бўлди, айтайлик ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам. Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди.
- Сиз ўйин вақтида "Андижон" иштирокидаги учрашув натижасини кузатиб бордингизми?
- Йўқ, телефоним ёнимда эмасди. Агар имконият бўлганида ҳам бунга фурсат топа олмасдим эҳтимол. Чунки бор эътиборимиз фақат ўзимизнинг ўйинга қаратилганди.
- Жамоа мухлислари сиз ва легионерлар учун миллий чопон тақдим этишди. Таасуротлар қандай?
- Албатта, бу жуда ёқимли ва яхши. Очиғи, биз учун кутилмаган холат бўлди. Биз учун энг яхши мухлислар "Сурхон" ишқибозлари ҳисобланишади. Улар бутун мавсум давомида ҳеч қандай масофага қарамасдан бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди.



