UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  0 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  5 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум”

Шу йилнинг кузида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон (U-19) терма жамоаси кеча навбатдаги йиғинини якунлади.
Йиғиннинг охирги кунида ёшларимиз биринчи лига вакили “НБУ-Осиё”га қарши майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс якунига етгач, терма жамоамиз устози Сергей Лушандан қисқача интервью олдик.

-   Сегргей Иванович, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. Дастлаб шу ҳақда тўхталсангиз?
-   Тошкентда ўн кун давомида шуғулландик. Бу орада учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Асосийси йиғинга чақирилган 23 нафар футболчининг ҳаммасини кўздан кечириб олдик. Энди кейинги йиғинда бошқа футболчиларни ҳам текшириб кўрамиз. Ҳозирги футболчиларни эса кузатишда давом этамиз.

-   Ўз ишингиздан қониқяпсизми?
-   Муҳими, бекор ўтирганим йўқ ва ҳар куни иш кетяпти. Бу галги йиғин икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб 20-25 апрель оралиғида бир қатор футболчиларни текшириб олдик. Кейин улардан еттитасига жавоб бериб, ўрнига бошқаларни таклиф этдик. Умуман олганда, Осиё чемпионатида терма жамоамиз ўзагини ташкил этадиган 13 нафар футболчи маълум дея оламан.

-   Кейинги йиғин қачон бўлади?
-   Аслида майнинг 10-сидан йиғилмоқчи эдик. Бироқ 10-15 май кунлари “Баркамол авлод” спорт мусобақалари бўлишини инобатга олиб, майнинг иккинчи ярмида йиғилишни лозим топдик. Чунки таркибимиздаги бир нечта ўйинчи шу мусобақада иштирок этади.
 
-   “НБУ-Осиё” устидан қозонилган йирик ғалаба ниманидир англатадими?
-   Йўқ. Чунки “НБУ” бизга қарши тайёргарликсиз ўйнади, шу боис уларнинг ўйини қовушмади. Биз фақат юзага келган имкониятлардан фойдаландик, холос. Бундан ташқари, рақибимизнинг асосий таркиби майдонга тушмади. Уларда кўпроқ ёшлар ҳаракат қилди. Биз имкон қадар кучли жамоалар билан назорат беллашувлари ўтказишимиз керак.

-   Шу ёшдаги терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказишнинг иложи йўқми?
-   Билишимча, бу борада Терма жамоалар маркази иш олиб боряпти. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. Бир-иккита турнир борасида гап-сўзлар бўлганди, лекин уям тўхтаб қолди. Менга марказдагилар бирорта терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ташкил қилиб беришга ваъда беришган. Ҳозирча эса ўз имкониятимиздан келиб чиқиб фақат клубларга қарши тўп тепиб турибмиз.
 
-   Ўтган йил БААдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келган футболчилардан Осиё чемпионатига олиб кетасизми?

-   Бизда 1996 йилда туғилган футболчилар ҳам шуғулланяпти. Масалан, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Иззатилла Абдуллаев, Сарвар Каримов каби ёшлар биз билан бирга. Футболда бир ёш унча катта фарқ ўйнамайди. Шундай экан, футболчи 1995 йилда туғилганми ё 1996 йилми, ким кучли бўлса ўшани Осиё чемпионатига олиб кетамиз.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика