

Қозоғистон клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик ҳужумчи Игорь Сергеев асосий таркибда майдонга тушди ва жамоаси ғалабасини таъминлади.
Учрашувнинг 17-дақиқасида ҳисоб очилди. Ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни ҳамюртимиз Игорь Сергеев аниқ зарба билан якунлади ва жамоасини олдинга олиб чиқди, аммо 2 дақиқа ўтар-ўтмас "Енисей" мувозанатни тиклади. 26-дақиқада эса Сергеев дубль расмийлаштирди. Бу сафар керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлган ҳужумчимиз чап қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллади.
Учрашувда ҳисоб (2:1) бошқа ўзгармади ва "Тобол" ғалабани тантана қилди.



