Сербия. "Явор" дуранг билан, Ғофуров голли пас билан бошлади

Narzulla Saydullayev
24 июл 2016
Кеча Сербия Суперлигасида янги 2016/2017 йилги мавсум старт олди.

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп тепаётган "Явор" клуби мавсумни сафарда "Радник Сурдулица"га қарши баҳс билан бошлади.

Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. "Явор" сафида иккала голни ҳам Дарко Бжедов урди. Ғофуров ўз жамоаси саифда 85 дақиқа ҳаракат қилди ва иккинчи гол урилганда Бжедовга самарали тўп узатишни амалга оширди. "Явор" навбатдаги баҳсни 30 июль куни ўз уйида "Нови Пазар" клубига қарши ўтказади.

"Радник Сурдулица" - "Явор" 2:2
Голлар:
Томанович 12 автогол, Радович 17 - Бжедов 26, 60


Сербия Суперлигаси. Мусобақа жадвали


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia