

Сербия президенти Александр Вучич ваъдасига кўра, агар Португалия мағлуб этилса, 1 миллион евро тўланиши лозим эди.
Ва шундай ҳам бўлди, яъни сербияликлар ғалаба қозониб, Қатардаги мундиаль йўлланмасини қўлга киритишди. Мамлакат раҳбари ўз ваъдасида турди, бироқ ўйинчилар пулни олишмади.
Айтишларича, футболчилар ўйин бошланишидан олдин эришиладиган пулни бемор болалар ҳисоб рақамига ўтказишга келишиб олишган.



