

Эроннинг "Сепахон" клуби бош мураббийи Хосе Мораис Инстаграмдаги саҳифасида қизиқарли пост қолдирди.
Португалиялик мутахассис шундай фикр билдирган: "Бу лига учун барчамизга икки нафар футболчи керак: ҳақиқат ва адолат".
"Сепахон" Эрон чемпионатида дастлабки 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонганига қарамай, мамлакат футбол федерацияси Тартиб-интизом қўмитаси томонидан 4 очкодан маҳрум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, "Сепахон" эртага Тошкентга ташриф буюради ва 23 октябрь куни ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида ОКМК меҳмони бўлади.



