UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  66 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  13 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  8 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10

"Сепахон" бош мураббийи Жозе Мораиш: "ОКМК учун бу ўйиндаги очколар жуда муҳим, аммо очколар бизга ҳам зарур" Янгиликлар

"Сепахон" бош мураббийи Жозе Мораиш: "ОКМК учун бу ўйиндаги очколар жуда муҳим, аммо очколар бизга ҳам зарур"

ОЧЛнинг 3-тури доирасида ОКМК – "Сепахон" учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Жозе Мораиш матбуот анжуманида қатнашди.

"Эртага ҳалол ва курашларга бой ўйин бўлишини кутяпман. Осиё чемпионлар лигаси энг юқори даражадаги турнир. Эртага жуда яхши ўйиннинг гувоҳи бўлишимизга ишонаман. Мухлисларга ажойиб ўйин тақдим этамиз.

Ўйинчиларимиз учрашувга руҳан, жисмонан, тактик ва техник томондан тўлиқ тайёрлар дея оламан. Ўйинга 100% шаймиз ва яхши натижа кўрсатишимиз керак. Ўз ишимизни ҳар куни, сидқидилдан бажарамиз. Осиё миқёсидаги турнирларда курашиш учун бизда етарли салоҳиятга эга ўйинчилар бор. 

ОКМК учун бу ўйиндаги очколар жуда муҳим, аммо очколар бизга ҳам зарур. 

Футбол жамият, инсонлар ва ҳалоллик учун керак. Бу ўйин инсонларни бирлаштиради, дўстлаштиради. Футбол душман орттириш учун ўйналмайди. Биз ҳам дўстлашиш ва бирлашиш учун футбол ўйнаймиз. Эртага майдонда ҳалол ўйин кўрсатишимиз керак.

Биз рақибни, Ўзбекистон ичидаги барча нарсани ва мамлакат маданиятини ҳурмат қиламиз. Биз рақиб мухлисларини ҳурмат қиламиз.

Футболчилар футбол ҳақида ўйлашади. Бироқ, баъзи инсонлар ҳам борки, улар футбол ҳақида эмас бошқа нарсалар ҳақида қайғуришади. Биз футболаги фарқларни ҳурмат қиламиз ва буни муҳокама қилмаймиз. Барчамиз инсонларни ҳурмат қилишимиз керак, бу натижаданда муҳимроқ нарса", -дейди "Сепахон" бош мураббийи Жозе Мораиш.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика