Сентябрь ойи охирида Тотти «Рома» билан шартномасини узайтиради

Narzulla Saydullayev
4 сен 2013
«Рома» сардори Франческо Тотти яқин орада клуб билан шартномасини узайтиради.
Сентябрь ойида охирида футболчи 37 ёшга тўлади, ўшанда томонлар 2016 йилга қадар амал қиладиган шартнома тузишади. Янги шартномага кўра Тотти йилига 3,5 миллион евро маош олади.

Тотти фаолиятини тугатгач клуб элчиси лавозимида ишлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тотти «Рома» сафида 1992 йил дебют қилган. Унинг ҳозирги шартномаси 2014 йил ёзида тугайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru