

30 ёшли тунислик ярим ҳимоячи "Метц" (1:1)га қарши ўйинда узоқдан гол урди.
Футболчи 68 метрдан дарвозани ишғол қилди. Хазри бу билан Лига 1'нинг янги рекордини ўрнатди. Бу статистика 2006/07 йилдан бери юритилади.
Вахби жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.



