

Франция Кубогининг 1/16 финали доирасида ПСЖ ўз майдонида "Париж" клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. "Парк-де-Пренс" стадионида кечган баҳс кутилмаган натижа билан якунланди.
Учрашувнинг 74-дақиқасида Жонатан Иконе томонидан киритилган гол меҳмонларга ғалаба келтирди ва амалдаги юлдузли таркибни мусобақадан чиқариб юборди.



