Сенсация! Италия ЖЧ-2018га бормайди

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2017
Италия терма жамоаси келаси йили Россия яшил майдонларида ўтказиладиган мундиалда иштирок этмайди.

1958 йилги жаҳон чемпионатидан кейин илк бор Жаҳон чемпионати Скуадро Адзурросиз ўтади. Ҳа, худди шундай! Италияликлар ЖЧ-2018 плей-оффининг жавоб баҳсида ўз майдонларида Швецияни мағлуб эта олишмади. 

Милан шаҳридаги “Сан-Сиро” стадионида ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. Швеция терма жамоаси ўз майдонидаги 1:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига мундиал чиптасини қўлга киритди. 



ЖЧ-2018 плей-офф жавоб учрашуви


Италия – Швеция 0:0 (0:0, 0:0)


“Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)” номли стадион

Италия – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Дармиан (Эл-Шаарави, 63), Пароло, Кандрева (Бернардески, 76), Флоренци, Жоржиньо, Иммобиле, Габбьядини (Белотти, 63).

Швеция – Ольсен, Гранквист, Аугустинссон, Линделеф, Люстиг, Классон (Роден, 72), Ларссон, Юханссон (Свенссон, 19), Форсберг, Берг, Тойвонен (Телин, 54).

Огоҳлантиришлар: Кьеллини (9), Юханссон (9), Бардзальи (22), Форсберг (29), Люстиг (65), Телин (69), Иммобиле (90), Бернардески (90), Ольсен (90).

Биринчи ўйин – 0:1


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: