Сенсация! БМБ "Максам-Чирчиқ" жамоасига ютқазиб қўйди
16 окт 2023 13:09
Янгиликлар
Сенсация! БМБ "Максам-Чирчиқ" жамоасига ютқазиб қўйди
Бугун турнинг учинчи кун беллашувлари ташкиллаштирилмоқда. Бироз аввал куннинг биринчи ўйини якунланди ва унда мухлислар сенсация гувоҳига айланишди. Таркибида 6 нафар бразилиялик футзалчиси бўлган ва чемпионлик учун асосий давогар ҳисобланган БМБ жамоаси Баҳодир Аҳмедов бошқарувидаги "Максам-Чирчиқ" жамоасига 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Чирчиқликлар биринчи кун "Насаф"дан учралган мағлубият (0:2)дан кейин фаворитни енгишди.
Футзал. Олий лига
1-тур, 3-кун
Фарғона. "Само" спорт мажмуаси
"Максам-Чирчиқ" – БМБ 5:4
Голлар: А.Тўлқинов 5, Б.Ризаев 12, А.Мияссаров 18, 40, Ф.Ботиров 23 - Б.Жумабоев (автогол) 11, М.Одилов 21, Жоазиньо 23, Д.Чориев 36
Бош ҳакам: Умид Пўлатов
Қанот ҳаками: Даниил Яценко
"Максам-Чирчиқ" (дастлабки бешлик): 12.Ровшан Абдужаббаров (с), 7.Бекзод Жумабаев, 9.Ботирбек Ризаев, 13.Шарофжон Ахматов, 17.Абдулла Мияссаров.
Захира: 1.Бекали Абдураҳмонов, 3.Дилшод Файзиев, 4.Фазлиддин Ботиров, 5.Ашурбек Тўлқинов, 8.Аброр Ахметзянов, 14.Музаффар Жумаев, 15.Муҳаммадқодир Норсоатов.
БМБ (дастлабки бешлик): 1.Равшан Элибоев (с), 5.Шаҳзоджон Саъдиев, 9.Дилмурод Шавкатов, 11.Болт, 26.Пауло Энрике Соарес де Соуза.
Захира: 12.Аббос Элмуродов, 3.Машраб Одилов, 7.Акбар Усмонов, 10.Даврон Чориев, 14.Жоазиньо, 21.Дониёр Тохиров, 75.Лукас Наказато, 76.Маноэл Витор, 77.Алекс Диас.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар