UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  3 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  5 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  14 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  7 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  35 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  49 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1

"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди Янгиликлар

"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди

Теглар :  Адриано
Бразилия терма жамоаси ва "Интер" клуби собиқ юлдузи Адрианонинг оиласи фирибгарлар қурбонига айланди.

Номаълум шахс сунъий интеллект ёрдамида Адрианонинг овози ва қиёфасини сохталаштириб, футболчининг онасини 15 минг реал (тахминан 2400 евро) миқдоридаги маблағни ўтказиб беришга кўндирган.

Бундан ғазабланган "Император" ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарга кескин огоҳлантириш йўллади:

"Бу аблаҳ пулларни қайтаргани яхши. Сени топаман! Оналар, бувилар ва оила аъзоларига тегманглар", — деди Адриано ўз видеомурожаатида.

Кўп ўтмай собиқ ҳужумчи вазиятга аниқлик киритиб, иккинчи видеони жойлаштирди:

"Мен бу гапларни ҳиссиёт устида айтдим. Гап она ва оила ҳақида кетганда, одам хавотирга тушаркан. Бу сунъий интеллект деган матоҳ экан, ҳатто нима деб аталишини ҳам билмайман. Бугун менинг онам алданди, эртага сизнинг оилангиз бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Худо у йигитни кечирсин".

Адрианонинг онаси воқеа юзасидан полицияга ариза берган. Мутахассислар эса замонавий технологиялар ёрдамида қилинаётган бундай фирибгарликлардан огоҳ бўлишга чақирмоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
28 янв 20:16:20
Jakhongir Yuldoshev
Адриано хакикий оилапарвар одам
   
28 янв 19:36:12
STENLESS..R
Шу маколани бекор чикардингларда СА знди узимизникилар хам бошлашади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика