"Маракана" стадионида Адрианонинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди
17 дек 2024 12:54
Янгиликлар
"Маракана" стадионида Адрианонинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди
"Интер" собиқ форварди Адриано футбол билан расман хайрлашди.
Шоу учрашувда "Фламенго" афсоналари "Италия дўстлари" жамоасига қарши ҳаракат қилишди (4:3), Адриано ҳар икки жамоа сафида бир таймдан ҳаракат қилиб, биттадан гол урди.
Ўйиннинг дастлабки 30 дақиқасидан кейин арена экранида махсус видео намойиш этилди. Сунъий интеллект ёрдамида яратилган видеороликда футболчининг марҳум отаси ўғлини қўллаб-қувватловчи сўзларни айтгани акс этган.
Майдонга Адрианонинг ўғли — Адрианиньо ҳам тушди. Шунингдек, мазкур беллашувда Ромарио, Дида ва Зе Роберто каби ўтмиш юлдузлари ҳам иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар