UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  0 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  7 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   4 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8

Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!" Янгиликлар

Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"

Россиялик футбол агенти Дмитрий Селюк "Спорт-Экспресс" нашрига берган интервьюсида "Ланс"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида кескин фикрларни билдирди.

"Мен Хусановни анчадан бери биламан. У Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида ўйнаганида футболчим билан бир хонадонда яшаган. Кўриб турганингиздек, у ўзини кўрсатган ва "Ланс" қизиқишига сабаб бўлган. Кейинроқ Францияга йўл олган. Шу ерда савол туғилади: нега Россия клублари уни пайқамади? Биласизми, баъзан Беларусь ва Ўзбекистондан бўлган футболчиларни РПЛ спорт директорларига таклиф қилсангиз, улар сизга худди сиз хоккейчи ҳақида гапираётгандек қарашади... Ғалати ҳикоя, алоҳида мавзу. Шунчаки тез-тез оёқларингизга қарашингиз керак, булутларда учиб, юлдузларга боқмасдан. Агар сизда 10 млн бўлса, албатта, кимнидир олиб келасиз. Лекин, тушунинг, Ҳусановни топиш пул тўлашдан кўра қийинроқ.

Ҳусановнинг Францияга мослашиши учун бироз вақт керак бўлди. Бу мавсумда эса у ўзини яхши кўрсатди ва энди, айтганларидек, уни "Манчестер Сити" сўраб келди.

Яна бир нарса, ОАВда пайдо бўлган суммалардан ҳайратдаман. Қанақа 50 миллион? Нималар деяпсиз? Мен бунга ишонмайман. Қандайдир ўйин бўлаётганга ўхшайди. 15 млнга ишонган бўлардим. Максимум – 20. 40 млн ва қандайдир бонуслар ҳақида ёзишмоқда. 

Бошқа томондан, "Сити"да жуда кўп пул бор. Эҳтимол, улар бундай харидни амалга оширишга қарор қилишган. Билмадим... Лекин 50 миллион, албатта, жуда кўп! Дунёда марказий ҳимоячи учун шундай пул тўлайдиган кўплаб клубларни биласизми? Мен – йўқ.

Эшитинг, ёзда "Рома" Довбикни "Жирона"дан сотиб олди. 30 миллион эвазига. Бунда эса 50 ҳақида гап кетмоқда...", – деди Селюк.

Аввалроқ ёш футболчининг ўтиши ҳақида Хайрулла Каримов, Сервер Жепаров ва Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашган эди.

Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика