

Бу ҳақда Виго клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Аргентиналик мутахассиснинг испан клуби билан тузган янги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Коудет билан бирга жамоада унинг бутун мураббийлар штаби ҳам қолади.
Мураббий "Сельта"да 2020 йилнинг ноябридан буён ишламоқда. Жамоа ўтган мавсум Ла Лигада 8-ўринни эгаллади.




