

"Голбан ўзини "Насаф"да яхши хис этди. Унга "Крилья Советов"дан жиддий таклиф бўлаётганди, аммо у Россия қуйи дивизионидан кўра, ўзгариши кутилаётган Суперлигада фаолият олиб боришни маъқул кўрди. Агент учун футболчига қаерда қулай бўлса, ўша жамоа билан музокара олиб бориш муҳим. Аввало футболчининг "Насаф"да қолишига сабаб у ердаги шароитлар бўлди. "Қўқон-1912" орқали Ўзбекистонда ўз ўрнига эга ҳимоячи мамлакатнинг топ жамоаси сафида ҳам ишончни оқлагани қувонарли", - дейди "Таврия" таркибида Украинанинг биринчи чемпиони бўлган мутахассис.



