Сауль: "Челси" - АПЛда ғолиб бўлиш учун мос келадиган жамоа"

Aziz Tukhtamuradov
3 сен 2021
Ярим ҳимоячи Сауль Ньигес "Челси" сафига келиб қўшилгани ҳақида фикр билдирди.

"Болалигимдан иккита орзуим бўларди: "Атлетико" тарихига кириш ва АПЛда ўйнаш. Бу фақат лига сабаб эмас, мамлакатдаги маданият, тил сабабли ҳам. 

Жамоанинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши, қай даражада кучли эканлигидан дарак бериб турибди. Аммо сен уларга қарши ўйнаб, жамоанинг қандай кучга эга эканлигини ҳам билиб оласан. 

Мен АПЛда ғалаба қозонишни истайман ва бунга мос келадиган жамоага ўтдим деб ҳисоблайман", - деди Сауль. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Chelsea TV