UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  1 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  26 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  1 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1

"Саудия Арабистонининг ғалабаси тасодиф эмас, мен ўйиндан олдин камида дуранг кутгандим" - Жалолиддин Машарипов Янгиликлар

"Саудия Арабистонининг ғалабаси тасодиф эмас, мен ўйиндан олдин камида дуранг кутгандим" - Жалолиддин Машарипов

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиларидан бири, ҳозирги вақтда Саудия Арабистонининг "Ал Насср" жамоасида тўп тепаётган Жалолиддин Машарипов, Осиё жамоаларининг ўйинлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Саудия Арабистони ва Япониянинг Жаҳон чемпионати 1-туридаги ғалабалари тасодифми?
- Саудия терма жамоасининг Аргентина устидан қозонилган ғалабасини тасодиф деб ҳисобламайман, мен ўйин олдидан камида дуранг кутгандим. Саудиялик ўйинчиларни яхши биламан, ҳозирги вақтда жуда тартибли ва яҳши ўйин намойиш этишмоқда. Япония ва Саудия терма жамоаларини узоққа боришини башорат қилгандим, Японлар олдиндан катта турнирларда яхши иштирок этишади ва куни кеча улар Германияни мағлуб этишди тартибли ва интизомли ўйин кўрсатиб, шунинг учун Япония ва саудияликларни турнирда яхши иштирок этишига ишонаман ва кейинги ўйинларда Саудия Арабистонига ҳудди шундай хоҳиш ва мотивация билан ўйнашиши керак. Агарда кейинги ўйинларда Аргентинани ютгани учун жамоа бемалол ўйнаса, Мексика ва Польша ҳам кучсиз рақиб эмас, плей-офф босқичига чиқиш учун ҳудди шундай тартиб ва хоҳиш билан ўйнаши керак. Япония гуруҳдан чиқса керак, чунки уларнинг имкониятлари кўп ва кўп япон ўйинчилари Европанинг яхши чемпионатларда ўйнашади. Японлар Европа футболини анча яхши билишади.

- Саудия Арабистонида Ёсир Ал Шаҳрони билан Самлон Ал Фараж жароҳат олди. Бу қанчалик катта йўқотиш?
- Бу катта йўқотиш, чунки икки ўйинчи ҳам терма жамоада ва ўз клубларида муҳим ва етакчи ўйинчилар, бири чап қанотда ўйнайди ва бири эса майдон марказини назорат қилади. Бу йўқотишлар жамоага таъсир қилади.

- Сизнинг фикрингизча ким чемпион бўлади?
- Финалда Бразилия ва Франция ўйнашини кутаяпман. Ўзим Бразилия терма жамоасига мухлислик қиляпман. 


Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика