Саудия Арабистонининг келаётган икки ўйин учун таркиби эълон қилинди

Эрве Ренар келаётган иккита беллашувга кенгайтирилган таркибни маълум қилди.

Қуйидаги 25 футболчи 14 ва 19 ноябрь кунлари ўтказиладиган учрашувларга чақирилди.

Дарвозабонлар: Амин Бухари ("Ал-Иттиҳод"), Фаваз Ал-Қарни ("Ал-Иттиҳод"), Муҳаммад Ал-Овайс ("Ал-Аҳли")

Ҳимоячилар: Абдуллаҳ Маду ("Ал-Наср"), Зиёд Ал-Саҳафи ("Ал-Иттиҳод"), Муҳаммад Ал-Куброни ("Ал-Аҳли"), Ҳассан Ал-Тамбакти ("Ал-Ваҳда"), Ёсир Ал-Шаҳрони ("Ал-Ҳилол"), Сауд Абдулҳамид ("Ал-Иттиҳод"), Муҳаммад Ал-Бурайк ("Ал-Ҳилол"), Абдулраҳмон Ал-Обайд ("Ал-Наср")

Ярим ҳимоячилар: Абдуллаҳ Ал-Ҳайбари ("Ал-Наср"), Абдуллах Отайф ("Ал-Ҳилол"), Абдулраҳмон Ал-Доссари ("Ал-Наср"), Абдуллаҳ Ал-Малки ("Ал-Иттиҳод"), Салмон Ал-Фараж ("Ал-Ҳилол"), Салим Ал-Довсари ("Ал-Ҳилол"), Яхё Ал-Шеҳри ("Ал-Наср"), Абдулазиз Ал-Биши ("Ал-Иттиҳод"), Абдулфаттоҳ Асири ("Ал-Аҳли"), Наваф Ал-Обид ("Ал-Ҳилол"), Хатан Баҳбри ("Ал-Ҳилол")

Ҳужумчилар: Фераз Ал-Брикан ("Ал-Наср"), Абдуллаҳ Ал-Ҳамдан ("Ал-Шабаб"), Ҳарун Камара ("Ал-Иттиҳод").

Бош мураббий: Эрве Ренар (Франция)


Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни Саудия Арабистони ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган гуруҳ ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси билан беллашади. 19 ноябрда эса Парагвай термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.


ВИДЕО  Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин сайтимиз вакиллари қандай фикрда? (таҳлилий дастур)


Манба: twitter.com/SaudiNT_EN