

Манбага кўра, алкоголли ичимликлар истеъмол қилишга фақат турнирнинг хорижлик меҳмонлари учун ажратилган қатъий чекланган жойларда рухсат этилади. Умуман олганда, 600 га яқин шундай махсус ҳудудни яратиш режалаштирилган.
Жамоат жойларида, хусусий мулкларда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, шунингдек, уларни дўконларда сотишга нисбатан глобал тақиқ ўз кучида қолади.
Аввалроқ Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси Ҳолид бин Бандар Ал Сауд қироллик сайёҳларни мамнун қилиш учун ўзининг маданий ва диний асосларини қурбон қилмоқчи эмаслигини таъкидлаган эди. Мамлакатда 1952 йилдан бери спиртли ичимликлар расмий тақиқи амал қилиб келади.



