Саудия Арабистони терма жамоасида янги бош мураббийликка асосий номзод маълум

Khoja
25 окт 2024
Саудия Арабистони италиялик мутахассис Роберто Манчинини истеъфога чиқаргач, терма жамоага янги бош мураббий қидирмоқда.

Журналист Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Франциялик Эрве Ренар жамоанинг янги мураббийи бўлиши мумкин. Мураббий Саудия Арабистони терма жамоасини 2019 йилнинг июнидан 2023 йилнинг мартигача бошқарган.

Ренар Саудия Арабистонидан ташқари Гана, Замбия, Ангола, Кот-д'Ивуар ва Марокаш терма жамоаларига устозлик қилган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com