

Римликлар ҳимоячисини "Ланс"га ижарага берди. Франция клуби ҳимоячини сотиб олиш ҳуқуқига эга. Сауд "Ланс" таркибида 23-рақамда ҳаракат қилади.
Маълумот учун, "Рома" Сауд Абдулҳамидни 2024 йилда сотиб олганди. Футболчи ТОП-5 чемпионатида ўйнаган илк саудиялик сифатида тарихга кирганди.
Ҳимоячи ўтган мавсум Рим клубида 10 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва голли узатма бор.




