Саудия Арабистони спорт вазирлиги трансферлар учун қанча маблағ ажратгани маълум бўлди

Alisher
25 июл 2023
Саудия Арабистони спорт вазирлиги ёзги трансферлар учун 19,6 миллиард евро ажратган.

Ҳозирга келиб, Саудия чемпионатида, Роналду, Бензема, Фирмино, Менди каби юлдузлар келиб қўшилди.

Шунингдек, айни кунларда “Ал Ҳилол” “Зенит” ҳужумчиси Малкомни 60 миллион еврога сотиб олишга яқин.

Аввалроқ, “Ал Ҳилол” Килиан Мбаппе учун 300 миллион евро тўлашга ва футболчининг ўзига йилига 700 миллион евро беришга тайёрлиги ҳақида хабар тарқалганди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com