Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Фейха" ўз уйида "Ал Қодисия"ни ишончли ҳисобда таслим этди, Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди

Alisher Ostonov
12 апр 2025, 23:05
Саудия Арабистони Про лигаси 27-тур доирасидаги "Ал Фейха" — "Ал Қодисия" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. "Ал Фейха" эса Ренсо Лопеснинг дубли эвазига 3 очкога эга бўлди.




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia