Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди

Alisher Ostonov
2 фев 2026, 03:58
Саудия Арабистони Про лигаси 20-тур доирасидаги “Ал Иттиҳод” — “Ал Нажма” ўйини бўлиб ўтди.

Ўйин тақдирини 4-дақиқада мезбонлар ўйинчиси Мамаду Думбия томонидан урилган гол ҳал қилди.

Айни дамда “Ал Иттиҳод” Саудия Арабистони турнир жадвалида 19 ўйиндан сўнг 34 очко жамғарган ҳолда 6-ўринда бормоқда. Етакчи “Ал Ҳилол”да 18 ўйиндан сўнг 46 очко бор.






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia