Саудия Арабистони ОФК Кубоги-2027га мезбонлик қилади

Sherzod Nurmatov
1 фев 2023
Бу ОФК Конгрессида тасдиқланди.

Мусобақа мезбонлигига 5 мамлакат даъвогарлик қилди. Улардан бири Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси бўлиб, аризасини биринчи бўлиб қайтариб олди. 

Шундан сўнг Эрон томони ҳам шу йўлни тутди. Кейинроқ Осиё Кубоги-2023 мезбонлиги ҳуқуқини қўлга киритган Қатар рўйхатдан чиқди. 

Охирги бўлиб Ҳиндистон Футбол Федерацияси ўз аризасидан воз кечди. Шу тариқа, Саудия Арабистони ягона бўлиб қолди ва у қабул қилинди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia