Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди
01 май 2025 11:29
Янгиликлар
Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди
Клуб раҳбарияти италияликнинг таклиф этилиши бразилиялик вингерни ёзда Ар-Риёдга кўчиб ўтишга кўндиришига ёрдам бериши мумкин деб ҳисобламоқда.
"Sports Zone" порталининг хабар беришича, "Ал Ҳилол" вакиллари аллақачон Винисиус атрофидагилар билан музокараларни бошлаб юборган. Клуб эҳтимолий ўтишлар учун трансфер нархи, маош ва бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 800 млн евро ажратишга тайёр. Бундай таклифларга қарамай, футболчи ҳали ҳам фаолиятини "Реал"да давом эттиришга интилмоқда.
Мураббийлик масаласига келсак, ҳозирги мураббий Жорже Жезушнинг ўрнини босувчи мураббийни кўриб чиқмоқда. "Ал Ҳилол" ҳар қандай ҳолатда ҳам Анчелоттини жалб қилмоқчи, чунки у яқинда Бразилия терма жамоасини бошқариш бўйича таклифни рад этган ва мавсум тугаганидан кейин "Реал"ни тарк этиш эҳтимоли юқори.
"Ал Ҳилол" айни дамда Саудия Арабистони чемпионатида "Ал Иттиҳод"дан 6 очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар