

У тақиқланган модда истеъмол қилгани боис Антидопинг қўмитаси томонидан бир йилга катта футболдан четлатилди. Маълумки, "Ал Иттиҳод" бу йил "Локомотив" билан ОЧЛда битта гуруҳда кураш олиб борган ҳамда Жидда шаҳрида кечган баҳсда Ал Муваллад ҳам гол урганди.
Эндиликда ушбу футболчи бир йил футбол ўйнай олмайди. Фаҳад Ал Муваллад терма жамоа сафида мунтазам майдонга тушиб келаётган футболчилардан бири эди.



