UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Юсупов Ўзбекистонга қайтадими? Дарвозабон бу саволга жавоб берди  2 09:18МЮ "Олд Траффорд"да навбатдаги антирекорд ўрнатди  1 08:52Исроиллик футболчига Ўзбекистоннинг иккита жамоаси қизиқишмоқда  14 08:25Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:20Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Трактор" 0:1  8 07:58U-17 Жаҳон чемпионати. Финалчилар аниқланди  6 07:37Sofascore. Навбатдаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  5 03:00АПЛ. 80 дақиқа бир киши кўп бўлиб ўйнаган МЮ мағлубиятга учради  20 02:45"Эвертон" футболчиси жамоадошига шапалоқ туширгани учун четлатилди  9 00:40"Манчестер Юнайтед" - "Эвертон". Асосий таркиблар маълум  24 00:15Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди  15 23:32Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" ютқазди, "Шабаб Ал Аҳли" Қатар жамоасини таслим қилди  0 23:00Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Қийин кунларни бошдан кечиряпмиз"  37 22:49Элит ОЧЛ. "Трактор" бош мураббийи Драган Скочич: "Агар иккинчи голни урганимизда янада хотиржам бўлардик"  0 22:41Рунининг Салоҳ ҳақида фикри: "У ҳимояда ёрдам бермайди – "Ливерпуль" захирасида ўтирган янги ўйинчилар буни кўриб қандай хулоса чиқаради?"  1

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев Янгиликлар

"Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас" — Диёр Имомхўжаев

Рио Фердинанд Саудия Арабистонига йўл олган Криштиану ҳақида фикр билдириб, нозик бир масалага эътибор қаратди.

Ўз вақтида Бекхэм ёки Лэмпарднинг АҚШ лигасига ўтиши қарсаклар билан кутиб олинганди. Бугун эса Криштианунинг Саудия Арабистонига келгани ортга ташланган қадам сифатида баҳоланмоқда. 

Биз ғирт нейтрал одам сифатида айта оламизки, Саудия Арабистони чемпионати АҚШ билан солиштирса, нисбатан кучлироқ, энг камида кучсиз эмас. Шунчаки ғарб учун ўз қарашлари ва анъаналари муҳимроқ. Шарққа қараб юриш эса жамоатчилик томонидан барибир у қадар илиқ қарши олинмайди. Хавининг Қатарга, Роналдунинг Саудия Арабистонига келиши ва ҳоказо. Ғарб ҳаттоки Қатар ўтказиши керак бўлган мундиаль билан ҳам камида 6 йил курашди. 



Афсуски, бизда ҳам моҳият қолиб, солиштиришга бўлган уриниш кучли. Биз "қандай қилиб рақобатбардош футболчиларга эга бўлиш мумкин?" деган саволдан кўра, "Криштиану кучлими ёки Месси?" қабилидаги саволни ўртага кўпроқ қўямиз. Сизнингча, Криштиану нимада ютказди:

▪️ даромад кўришдами?     

▪️ қадр-қимматни сақлаб қолишдами?

▪️ одамлар эътиборидан қолишдами?

▪️ футболдан кейинги фаолияти учун қадам қўйишдами?



Саудия Арабистони жуда катта пул тўлаяпти. Саудияда ҳамма унга домлажон деб мурожаат қилади. Бутун дунё барибир Криштиану ҳақида ёзяпти, уни муҳокама қиляпти. У футболдан кейин ҳам араблар билан ишлайди, қандайдир элчи бўлади, юз бўлади ва ҳоказо, аммо футболдагидан кам пул топмайди. Яна нима керак?

Криштиану фақатгина вақтга ютказди ва Саудия Арабистонига бориш қарори билан буни расман тан олди. Сиз вақтдан устун келган кимнидир биласизми?

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика