"Сассуоло" Скамаккани "Интер"га қўйиб юборишни истамайди

Mirjalol Normatov
10 окт 2021
"Сассуоло" спорт директори Жованни Карневали футболчилар Жакомо Распадори ва Жанлука Скамакканинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, клубдагилар ушбу футболчиларини "Интер"га қўйиб юборишни истамаётганди.

"Ҳа, бу рост. "Интер" ушбу футболчиларга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ биз Жакомо ва Жанлукани таркибда олиб қолишни истаймиз. Қишда уларни сотиб олиш учун "Интер"да ҳеч қандай имконият йўқ", - деди Карневали.

Ушбу мавсумда 21 ёшли Распадори А Серияда 7 ўйинда 1 гол урди. 22 ёшли Скамакка эса 7 ўйинда самарадорлик қайд эта олмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal