

Якшанба кунги баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишганди. Бироқ ўйинда рўйхатдан нотўғри ўтказилган Антонино Рагуза иштирок этди. «Сассуоло» ушбу футболчи билан 26 августда шартнома тузган. 25 августда эса уни ўйинда иштирок этувчи футболчилар рўйхатига киритиб юборганди.
Эусебио Ди Франческо жамоасига 0:3 ҳисобидаги мағлубият ёзилди. «Сассуоло» Лига қароридан норози эканини билдирди.



