UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  0 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  5 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  4 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  45 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2

Сарвар Каримов: "Дарвозабон ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Гоҳида йиллаб захирада қолиб кетиши мумкин" Янгиликлар

Сарвар Каримов: "Дарвозабон ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши керак. Гоҳида йиллаб захирада қолиб кетиши мумкин"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси кеча Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди (1:0)

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашувда Фаррух Икромовнинг ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида дарвозабон Сарвар Каримов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб ютуққа муносиб ҳиссасини қўшди, дея оламиз. Ушбу учрашувдан сўнг маҳоратли кипернинг фикрлари билан қизиқдик.

"Кубок баҳси битта ўйиндан иборат эканлиги боис масъулиятни ҳис қилиб тургандик. "Навбаҳор" билан баҳсга қаттиқ тайёргарлик кўрганимиз самара берди, деб ўйлайман. Машғулотларда барча бирдек меҳнат қилди. Меҳнатларимиз зое кетмаганидан хурсандмиз. Мухлисларни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Анча вақтдан сўнг ўз майдонимизга қайтдик. Қайтишимиз ғалабали якунланди. 

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда биз, иккинчи бўлимда "Навбаҳор" устунликка эга бўлди. Агарда ҳисобдан келиб чиқадиган бўлсак рақиб босимни ошириши табиий ҳол эди. 

Жорий мавсумдаги илк ўйинимни "Машъал"га қарши зихирадан майдонга тушганда ўтказдим. Шундан сўнг мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда. Дарвозабоннинг тақдири шу. Керак бўлса, йиллаб захирада қолиши мумкин. Шундай экан ҳар қандай вазиятга тайёр туриш керак",- дейди Сарвар Каримов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика