

"Менга Моуриньо ёқади, лекин биз бошқа-бошқа дунёмиз. Бизнинг фарқларимиз асосан фаолиятимиз бошланишига боғлиқ. Мен ҳаваскорлар клубидан фаолиятимни бошладим, у эса дарҳол "Барселона"дан. "Стиа" ва "Барселона" ўртасида катта фарқ бор", — деди Сарри.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 1996 йилдан 2000 йилгача "Барселона" мураббийлар штабида ишлаган.
"Лацио" ва "Рома" ашаддий рақиб саналади. Янги мавсумдаги илк Рим дербиси ноябрь ойи бошида бўлиб ўтади.



