

“Ғалабадан хурсандман. Чунки “Сити” ёки Гвардиолани ютиш осон иш эмас. Жамоамнинг учрашувга бўлган иштиёқи менга маъқул келди. “Челси”да доим ҳам бундай иштиёқни кўриб бўлмайди. Аммо жамоа ғолиб чиқишни истаса, биз жуда кучли жамоага айланамиз.
Дастлабки 30 дақиқада бизда муаммолар кузатилди. Чунки Азар илк марта марказий ҳужумчи сифатида ҳаракат қилди, ҳимояда ҳам идеал ўйин кўрсата олмади. Иккинчи бўлимни ажойиб тарзда бошладик ва якунда ғолиб чиқдик. Ҳимояда ўйнаш қийин, агар у истаганингдек ҳаракат қилмаса. Бугун ҳимоямиз яхлит бир механизм сифатида ишлади, марказий ҳимоячиларимиз бошқаларга қараганда яхшироқ ўйин намойиш этишди”, дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.



