Сарри “Челси”даги дебют мавсумида қойилмақом натижа қайд этди

“Челси” Маурицио Сарри қўл остида Европа Лигаси финалида “Арсенал”дан 4:1 ҳисобида устун келди.

Бу Саррининг “Челси”даги дебют мавсумида барча мусобақаларда қўлга киритилган 39-ғалабаси бўлди. “Челси” бош мураббийлигида ўзининг дебют мавсумида энг кўп ғалабани Жозе Моуриньо қайд этганди — 42 та ғалаба.

Шунингдек, Сарри 1999 йилдан бери УЕФА Кубоги/Европа Лигасини ютган илк италиялик мураббий бўлди. Ўшанда Альберта Малезани “Парма” билан УЕФА Кубогини қўлга киритганди.


Манба: Opta