Сардор Рашидовнинг 90-дақиқада киритган голи “Ал-Жаиш”ни Қатар Кубоги финалига олиб чиқди
22 апр 2017 07:20
Янгиликлар
Сардор Рашидовнинг 90-дақиқада киритган голи “Ал-Жаиш”ни Қатар Кубоги финалига олиб чиқди
Қатар Кубоги ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўп сураётган “Ал-Жаиш” жамоаси сафарда мамлакат чемпиони – “Лаҳвия” билан ўзаро баҳс олиб борди.
Қатар Кубоги ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси тўп сураётган “Ал-Жаиш” жамоаси сафарда мамлакат чемпиони – “Лаҳвия” билан ўзаро баҳс олиб борди.

“Ал-Садд”га тегишли Jassim Bin Hamad Stadium майдонида кечган голларга бой ўйинда “Ал-Жаиш” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин якунида ўзбекистонлик футболчининг голи жамоасига муҳим ғалаба ва финал йўлланмасини тақдим қилди.
Мазкур учрашувда ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Сардор Рашидов пул мукофоти билан тақдирланди. Қайд этиш керакки, “Ал-Жаиш” Қатар Кубоги мукофотининг амалдаги соҳиби саналади.
Қатар Кубоги–2017
Jassim Bin Hamad Stadium
21 апрель, жума
“Лаҳвия” – “Ал-Жаиш” 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: И.Муҳаммад (51), Да Силва (77) – Сейду Кейта (24), Ромариньо (49), Сардор Рашидов (90).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар