UZ

Сўнгги янгиликлар

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  37 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   32 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  374 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

Сардор Рашидов: "Роналду расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади, лекин..." Янгиликлар

Сардор Рашидов: "Роналду расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади, лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду билан учрашуви ҳақида гапириб берди.

- Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида сизни майдонга тушишингизни интизорлик билан кутгандик. Лекин мураббий буни сизга раво кўрмади. Асосан захирада қолиб кетавердингиз. Аммо ушбу ўйинларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ундаги муҳит қандай экан?
- Яхши таассурот қолдирди. Рости, "Реал"га қарши ўйинни маза қилиб томоша қилдим. Футбол юлдузларини яқиндан кўриш бошқача бўлар экан. Бу бошқа футбол. Ўша ўйинда "Ал Жазира" ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Лекин "Реал" охирги дақиқаларда биздан ғалабани тортиб олганди.

- Ўйиндан кейин "Реал" юлдузлари билан суҳбатлашиш учун имкон бўлганмиди?
- Ҳа, ўйиндан кейин Роналду билан гаплашдим. Криштианунинг ҳол аҳволи билан қизиқдик ва сўнгра унинг футболкасини сўрадим. Лекин бу менга насиб қилмаслигини сезиб тургандим. Чиндан ҳам мендан олдин футболкани сўраб бўлган экан. Ростини айтсам, расмларда ва телевизорда жуда бақувват кўринади. Лекин яқиндан қараганимизда ўзимизни йигитлар каби. Хатто, яккама якка суҳбатимизда унинг елкаси меникидан бироз пастроқдек туюлди.

- Чемпионлар лигаси финалида кимнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Финалда "Реал"ни фаворит деб ўйлайман. Лекин "Ливерпуль" ҳам кучли рақиб. Қани кўрамиз, нима бўларкин? Аммо "Реал" кучлироқ.

- Жаҳон чемпионатида кимга мухлислик қиласиз?
- Аргентинага.

- Месси борлиги учунми?
- Ҳа, шундай.

- У ҳолда сиз учун ким кучли: Мессими ёки Роналду?
- Ҳеч бирини танламайман. Иккаласи ҳам мен учун бир хил, - дейди Сардор Рашидов "Футбол Экспресс" газетасига. 

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика