Сардор Рашидов: “Қатар – ўйин савияси анча юқори жамоа”
05 сен 2016 16:21
Янгиликлар
Сардор Рашидов: “Қатар – ўйин савияси анча юқори жамоа”
ЖЧ саралашининг 3-босқичи, 2-тури доирасидаги Қатар – Ўзбекистон ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Самвел Бабаянга жамоа ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилди.
“Эртанги рақибимиз – Қатар терма жамоасини жуда яхши биламиз. Уларнинг имкониятларидан хабардормиз. Қатар – ўйин савияси анча юқори жамоа. Техник томондан футболчилар жуда маҳоратли.
Аммо биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман ва ғалабали сериямизни давом эттирамиз деб умид қиламан. Эртага жамоа ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга уринади”, - дейди Ўзбекстон миллий терма жамоаси ва Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, Қатар – Ўзбекистон учарушви 6 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар