UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  12 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда” Янгиликлар

Сардор Рашидов: “Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда”

Теглар :  РашидовАл Жаиш
ОЧЛ “плей-офф” босқичи ўтиш баҳсида Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби ўз уйида Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилиб пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди.


Ушбу баҳсдан сўнг “Ал Жаиш” клуби футболчиси, Сардор Рашидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор “Бунёдкор” жамоасини ғалаба ва гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман. Тўғри, биз ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ҳужумдаги вазиятларни гол билан якунлай олмадик. Ҳозир “Ал Жаиш”да пасайиш кузатилмоқда. Ички чемпионатда ҳам омадимиз келмаяпти. Ўтган йилги “Ал Жаиш”ни гўёки йўқотиб қўйгандекмиз. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак, ҳаммаси олдинда.

Алам қилгани ўтган йили клубим билан ярим финал босқичига қадар етиб боргандик. Энди эса гуруҳ босқичига ҳам чиқа олмадик. Энди бор эътиборимизни ички чемпионат баҳсларига қаратамиз. “Бунёдкор”га эса гуруҳ босқичида омад тилайман.

Биз пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрган эдик, лекин омадимиз келмади. Пенальти бу лотерея дейилади 50 га 50 вазият ҳисобланади. Афсуски ўша вазиятда гол ура олмадим”, - дейди “Ал Жаиш” клуби футболчиси Сардор Рашидов.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика